TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Ўзбекойим: Дунёнинг қайси кутубхонаси сизда катта таассурот қолдирди, қайси кутубхонада ишлашни хуш кўрдингиз? Дилноза: Бонн университети синология бўлимидаги иш кабинетим. Кутубхонадаги китоблар илмий ходимларнинг хоналарида мавзу ва даврига қараб жойлаштириб чиқилган. Бу менинг севимли кутубхонам эди. Ўзбекойим: Сиз умумэътироф этилган олималардан бирисиз. Бундай чўққиларга чиқиш учун эндигина шарқшуносликни битираётган қизларга нималарни маслаҳат берган бўлардингиз. Дилноза: Орзулари ва илми учун курашишни ҳамда ўзларига ишонишларини маслаҳат берар эдим.