TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #75

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten420Anzahl der Ansichten
Gepostet4. Jan.04.01.2020, 18:21
Beitragsinhalt

Inhalt

Ўзбекойим: Аёл олимадан нима ҳам сўраш мумкин, албатта қўшиқ эмас. Қайси китобларни аёллар, умуман, ўқувчилар учун тавсия қилиш мумкин? Дилноза: Сўнгги йилларда чиққан китоблардан қуйидагиларни тавсия қилган бўлардим: Биринчиси 2018 йили нашр қилинган Educated, деб номланган китоб. Бу асар бир йил ўтиб, рус тилига Ученица номи билан таржима қилинди. Унинг муаллифи Тара Вестовер бўлиб, у Америкада мормонлар оиласида катта бўлган. Мормонлар шундай бир консерватив диний гуруҳки, улар замонавий технология ва медицина ютуқларидан фойдаланишни рад этади. Фарзандларини одатда мактабга жўнатмай, уларга ўзлари уйда, асосан, диний таълим беришади. Тара Вестовер ҳам шундай катта бўлган. Бироқ ўқишга ва илм олишга бўлган қизиқиши уни анъаналарга қарши чиқишга ундайди. У биринчи марта синфхонага 17 ёшида кириб келган. Йиллар ўтиб Кембридж университетида тарих бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Мазкур китоб шу муваффақиятга эришиш учун турли қийинчиликлардан ўтган Тара ҳақидадир. Қизларимизга бу китоб ёқади.