TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Чунки, биз яшаётган жамиятда анъаналар ҳукмрон, аммо ўқиш ва илм олиш учун гоҳида жамият анъаналарига қарши боришга тўғри келади. Бундан қўрқмаслик керак. Иккинчи китоб, 2015 йилда нашр қилинган татар ёзувчиси Гузель Яхинанинг Зулейха открывает глаза асари. Бу роман 1930 йилларда қулоқлаштириш сиёсати ҳақида ёзилган тарихий асардир. Нафақат татар аёллари, балки совет даврини бошидан кечирган бувиларимизнинг тақдири ҳақида ҳам дейиш мумкин. Чунки, романда оддий мусулмон аёлининг совет аёлига трансформацияси жуда яхши очиб берилган. Иккала асар ҳам аёллик кучи ҳақида бўлиб, инсонни қайси ёшда бўлишидан қатъий назар ўз орзулари учун курашишга чорлайди.