TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #85

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten387Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Jan.05.01.2020, 16:08
Beitragsinhalt

Inhalt

Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги гаплари аёлларни раҳбар қилиш ҳаром эканлигини ёки уларнинг раҳбар бўлиши ҳақиқатдан ҳам ҳалокат эканини асло англатмайди, агар раҳбар бўлиб қолса, унга қулоқ тутмаслик ёки буйруғи инобатга ўтмаслигини ҳам билдирмайди! Буни тўғри тушуниш лозим. Тажрибадан ўтган бу ҳақ гап эркакларнинг жамиятда фаол бўлишини, ғайратли ва шижоатли бўлишини, жамиятнинг юкини ва оғирлигини асло аёлларга топшириб қўймасликни, барча масъулиятга аёлларни рўпара қилмасликни, лаёқатсиз ва номуносиб аёлларга жамият учун муҳим мансабларни топшириб қўймасликни англатади. Зотан, аёлларини ишлатиб қўйиб, ўзлари бепарво ва дангаса бўлган миллат, ғайратсиз ва оғир ишдан қочувчи халқ, ҳамма масъулиятни аёллар бўйнига ортиб қўядиган “эркак”лар, оғир масъулиятли ишларни хотинларига топширувчи одамлар, нолойиқ ва номуносиб аёлларга мансабларни бериб қўядиган жамият ҳақиқатдан ҳам ҳалокатга маҳкумдир. Ҳар қалай, ҳанафий мазҳабининг фақиҳлари ва ҳадис билимдонлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги гапларини мана шундай тушунганлар. Шунинг учун ҳам, Мавлоно Али ал-Қори ҳазратлари: “Бу ҳадис ушбу қавмнинг ҳолатида камчилик борлигини билдиради, аёлларнинг бошлиқ бўлишининг жоиз эмаслигига далолат қилмайди”, деганлар. Яна у зот “Аёлларнинг ақли нуқсонли” дегувчиларга жавобан: “Аёллар гувоҳлиги инобатга ўтади, улар вақфларга нозир бўлишлари мумкин, етимларга васий бўлиши жоиз, демак қозилик қилиши ҳам мумкин. Чунки, айрим аёлларнинг ақли кўпгина эркакларнинг ақлидан кучлироқ”, деганлар (Али ал-Қори. Фатҳ боб ал-иноя. 3-жилд. – Байрут: Дор ал-Арқам, 1997. – Б. 110 ва 119).