TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #88

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten370Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Jan.05.01.2020, 16:10
Beitragsinhalt

Inhalt

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда адолатли халифа Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу томонларидан исломдаги илк мансабга таъйинланган аёл номи Шифо бинти Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳо эди. У ўқиш-ёзишни биладиган, ўз даврининг энг маърифатли ва шифокорлиги билан ҳам танилган аёлларидан бўлган. У табиба бўлгани боис асли Лайло деган исмини ҳамма унутиб, Шифо деб номланиб кетган эди. Тарихий асарларда ҳам уни Шифо номи билан топиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари шахсан уни айрим аёлларига ёзув-чизув ва ўқишни ҳамда ҳар хил дуо ва саловотларни, ҳатто беморларни қандай даволашни, уларга дам солишни ўргатишга муаллима қилиб қўйган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни зиёрат қилиб турар эдилар, унга Мадинада томорқа ер ва ҳовли-жой иқтоъ қилиб бергандилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унинг уйида баъзан ухлаб дам олардилар, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун махсус кўрпа-тўшак тайёрлаб қўйганди. Бу табаррук кўрпа-тўшакни кейинчалик Умавий халифалардан бири катта маблағга сотиб олганди. Мазкур ҳовли ўз даврида аёл-қизларга ўқиш-ёзишни, тиббиётни ўргатадиган таълим марказларидан бири бўлиб ҳисобланган.