TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #90

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten369Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Jan.05.01.2020, 16:14
Beitragsinhalt

Inhalt

Биз бу ерда минглаб олима, фақиҳа, муҳаддиса бўлган аёлларнинг номларини бирма-бир келтириб ўтиришдан йироқмиз. Улар ўз даврида қанчадан-қанча эркак ва йигитларга дарс берганларини ҳам айтиб ўтирмаймиз. Чунки, улар рўйхатининг ўзи жилд-жилд китоблар бўла олади. Фақатгина “Саҳиҳи Бухорий”нинг ровияларидан бири Карима ал-Марвазия (ваф. 463 ҳ./1071 м.) номини келтиришни жоиз санадик. У Марвда туғилган, асосан, Маккада “Ҳарами шариф”да яшаган, турмуш қурмасдан юз ёшли ҳурмомо бўлиб яшаб-ўтган. Отаси Бухоронинг Кушмиҳан қишлоғидан бўлган. У отаси билан ҳаж сафарига отланган. Аввал Байтулмуқаддасга бориб, сўнг Макка-Мадинани зиёрат қилган. Маккада умрининг охиригача яшаб қолган. У Макка-Мадина уламоларидан сабоқ олган, у ерда истиқомат қилгани сабабли ҳажга келган толиби илмлар ва мутахассислар ундан “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқиб олишга интилганлар. Шу тариқа, Карима ал-Марвазийя бутун дунёга “Саҳиҳи Бухорий”ни тарғиб ва ташвиқ қилувчи аёл олималардан бўлиб танилган.