Inhalt
У “Саҳиҳи Бухорий”ни ўз қўли билан кўчириб чиққан хаттота, уни ўқитишда ҳар бир сўзига эътибор берувчи ҳассоса бўлгани манбаларда ёзиб қолдирилган. Талабалари “Саҳиҳи Бухорий”ни унинг асл нусхасидан кўчириб олганида, ўзи қайта диққат билан кўздан кечириб берар экан. Машҳур “Тарихи Бағдод” асарининг муаллифи Абу Бакр Хатиб Бағдодий ҳам 445 ҳ./1054 м. йили ҳаж мавсумида унинг ҳузурида “Саҳиҳи Бухорий”ни 5 кунда тўлиқ ўқиб чиққан экан(!!!). Айрим ўқувчиларимиз аёлларнинг раҳбарлик масаласидан кўра бизга уларнинг кўчага чиқишларининг номуносиблиги, жамоат намозларига боришларининг макруҳлиги ёки кўча-кўйда юришларининг ҳукми, аёл-қизларнинг сатри аврат масаласи, ҳатто уларнинг овозларининг ҳам аврат дейилгани, шунингдек, эркакларнинг рашки ва даъюслиги масаласини ўртага ташлашлари мумкин. Масалан, юртимиз мутафаккирларидан бири, улуғ мутасаввиф олим ва шоир Сўфи Аллоҳёрнинг “Сабот ул-ожизин” асарида келтирилган қуйидаги байтларини айтиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас: Бо ғайрат эр эрур, рози қазоға, Юбормас аҳлини тўй-у азоға. Бўлур рози қора ерга тиқарға, Қачон рози бўлур уйдин чиқарға. Бу хилдаги фатво ва фикрлар давр тақозосига кўра, шу билан бирга, инсоннинг шахсий тақвоси, дунёқараши, эътиқоди, шахсий қарашлари, ҳис-туйғулари ва куч-ғайратидан келиб чиқиб белгиланган. Ҳанафий мазҳабининг барча фиқҳий манбаларида аёлларнинг жамоат намозларига қатнашлари макруҳлиги қайд қилинган. Бироқ, бизнинг давримизга келиб, сайёҳликнинг ривожланиши, зиёрат туризмининг тараққий этиши, давлатлар бюджетининг туризм эвазига ортиб бориши, глобаллашув жараёнлари, мусулмонларнинг ўзаро борди-келдиларининг кўпайиши, яшаш шароитларининг яхшиланиб бориши, мусулмонларнинг ҳам сайру саёҳатга ружуъ қўйиши, шаҳарларнинг катталашиб кетиши сабабли шаҳар ичида юриш муддатининг узайиши натижасида бугун масжидларда ва жамоат жойларида аёллар учун ҳам махсус намозхоналар барпо этишнинг заруратини келтириб чиқармоқда. Бу эса фиқҳий манбалардаги макруҳликни, замона тақозосига кўра, зарурат нуқтаи назаридан келиб-чиқиб, аёллар намозхоналарини барпо этишни вожиб дейишгача олиб келиши мумкин.