TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #92

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten370Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Jan.05.01.2020, 16:15
Beitragsinhalt

Inhalt

Кўпчиликка маълумки, “Қуръони карим”да оилада бошлиқ ва бошқарувчи эркак экани айтилган: الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ- “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир” (“Нисо” сураси, 34-оят). Албатта, оила жамиятнинг бир бўлаги бўлгани сабабли оилада бошлиқ ва бошқарувчи эркак бўлгани каби жамиятда ҳам бошлиқ ва бошқарувчи эркак бўлиши диний ва миллий қарашларга мувофиқ келади. Бироқ, баъзида бўшанг ва ғайратсиз эркаклар ҳузурида аёллар вазиятни ўз қўлларига олишга мажбур бўлиб қоладилар, оилани ҳам, жамиятни ҳам тўғри бошқариш учун ҳаракатга тушиб қоладилар... Шунинг учун, жамиятнинг муаммоларини, талаб ва тақозоларини ҳал қилишда умуммиллий манфаатни инобатга олиш керак бўлади. Масалан, жамиятда аёл дояларга эҳтиёж сезилади, бу ҳолатда бутун жамият уларни етиштириб чиқаришга масъул бўладилар. Бунинг учун қизларни тиббиёт ўқув юртларида ўқитиб таҳсил олдириш, кейинчалик уларни ҳар куни ишга бориб-келишларини таъминлаш керак бўлади. “Эркак доялар керакми?” деган саволга жавоб излагандан кўра, қизларимизни тиббиёт ўқув юртларида ўқитиб, жамиятга аёл доялар етказиб беришимиз муаммони тўғри ва амалий ҳал қилиш ҳисобланса керак. Аёллар доя бўлган туғруқхонани, албатта, аёлларнинг ўзлари бошқаргани маъқулроқ.