Inhalt
Аёлларнинг раҳбар бўлишларида диний-эътиқодий жиҳатлар билан бирга миллий урф-одатлар ва қадриятларни ҳам инобатга олиниши мақсадга мувофиқ, десак тўғрироқ бўларди. Масалан, ҳар қандай ўзбек аёлининг ўзи овқат қилиши, болаларини тарбия этиши, оиладагилар билан яқин муносабатда бўлиши тақозо этилади. Ишхонада кечаси узоқ қолиб кетишлар, ҳар куни тунги 11 лардан кейин уйга келишлар, бегона эркаклар билан опоқ-чапоқ муносабатлар, қуёш чиқмасданоқ ўзбек аёлининг кўчага чиқиб кетишлари ўзбек оилаларида тасаввур қилинмайди. Аёлларни раҳбар қилиб қўйиб, оилаларни буткул барбод бўлишига ёки номигагина оила бўлиб турилишига йўл қўйиш ҳам тўғри эмас, албатта. Аёлларнинг раҳбар бўлишининг динда ёқтирилмаслигининг асл сабабларидан бири жамият учун муҳим мансабларни лаёқатсиз ва номуносиб аёлларга топшириб қўйишликдир. Аслини олганда, лаёқатсиз ва номуносиб эркакларга ҳам мансаб бериш шариатда қайтарилган. Масалан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари мавжуд: مَنْ اِسْتَعْمَلَ رَجُلاً مِنْ عِصَابَةٍ، وَ فِي تِلْكَ الْعِصَابَةِ مَنْ هُوَ أَرْضَى لِلهِ مِنْهُ، فَقَدْ خَانَ اللهَ وَ رَسُولَهَ وَ خَانَ الْمُؤْمِنِينَ “Кимки бирор гуруҳга бир кишини амалдор қилса-ю, ўша гуруҳ ичида ундан кўра Аллоҳни рози қиладиганроқ кимса бўладиган бўлса, у Аллоҳга, унинг Расулига хиёнат қилибди ва мўъминларга ҳам хиёнат қилибди” (Ҳоким, 4/7023).