Inhalt
Давлатнинг вужудга келишида теологик назария Авлиё Августиннинг теологик назарияси шундан иборатки, Давлат азалдан бор эди. Биз билмайдиган ва тўлиқ била олмайдиган олам бор. Бу оламни “Трансидентлик” деймиз. Бу олам бор эканлигини қандай биламиз? Инсоннинг материяга боғлиқ бўлмаган ҳиссий тушунчалари бор. Маҳаббат, нафрат, дўстлик, ишонч ва ҳоказо. Буларни биз ушлаб кўрмадик, тотиб кўрмадик ёки ҳидлаб кўрмадик. Умуман олганда кўз билан ҳам кўришга эга эмасмиз. Лекин, булар бор эканлигини биламиз. Бу ҳиссиётлар бизга қаердан келади? Ҳозирги олимлар айтиши мумкин, бу инсон гармонлар ошиши ё тушиши натижасида рўй беради деб. Аммо, гармонлар материк жиҳаттан ҳис қилиш қобилиятига эгами?! Шундай олам борки, у мукаммал олам. Ҳамма нарса нуқсонсиз. Бу ҳиссиётлар у оламнинг акси. Яъни бу Материя оламида акс этади. Платоннинг бир фалсафаси бўйича инсонлар бу оламда фақатгина ҳақиқатнинг сояларигагина гувоҳ бўладилар. Биз ўзимизни комил ва абадий эмаслигимизни ҳам биламиз. Ҳаётимиздаги предметлар ҳам йўқ бўлувчи. Ҳақиқатни йўқликка маҳкумларга ишониб бўлмайди. Яъни биз нуқсонли ҳолимизда бор эканлигимиз ҳақиқати қаердан келмоқда? Саволларимизга жавоб билиш учун Илоҳиётга эҳтиёжимиз бор. 1. Предметлар йўқ бўлувчи ва ноқис. 2. Инсонлар ҳам фоний ва мутлақ комил эмас. 3. Шундай зот борки, у мутлақ комил ва азалий, абадийдир. Бутун борлиқлар ҳақиқат эканлиги учун унга муҳтож. Агар у йўқ бўлса, унда биз ҳеч нимани бор дея олмаймиз. Ягона ва асос ҳақиқат унинг борлиги. Энди савол туғилади, ўзинг айтгандек балки биз ҳам йўқдирмиз. Декартнинг ажойиб бир гапи бор: Агар мен ўйлаётган бўлсам, демак борман. Математик тенгламалар, физик формулалар авваллари абстракт эди. Инсонлар 2•2=4 эканини ҳақиқат деганда нимага суянадилар. Нега бундай ном берилган. Ва ё геометрия чизиқ ва томонлари, уларнинг номлари? Инсонни нима учун инсон деймиз? Тасаввур қилайлик, ҳудди инсон кўринишида бир маникен ясалди. Ҳатто, ички аъзоларигача тўғри жойлаштирилди. Мия, юрак, ошқозон. Уни биз инсон дея олмаймиз. Нега? Чунки, руҳи йўқ. Руҳ ўзи нима? Уничи, кимдир кўриб, ушлаганми? Йўқ! У бу оламга таалуқли эмас. Руҳ ҳақида тафаккур қилиш учун, бу оламдан ташқари ўйлар, ҳислар керак бўлади. Қанчалик руҳни инкор этманг, материядан ташкил топган танамизни Инсон қилган нимадир борлигини биламиз. Биз уни ҳозирда шунчаки Руҳ деб атаяпмиз, ҳалос. Асосга қайтсам, Давлат бу абстракт-ку. Уни ҳис қилиш учун борлиқдан ташқарига чиқиб фикрлаш лозим. Ким давлатни кўз билан кўрди, ушлади, ҳидлади ё тотиб кўрди? Лекин, уни мавжудлигини биламиз. Нима асосда? Балки, Давлат биз бу оламда фақат унинг аксини ҳис қила оладиган борлиқдан ташқаридаги ҳақиқатдир. Шундай экан, Давлатни материя билан боғлаш ёки секуляр давлатчиликни асли мантиқсиз. Чунки, асл Давлат бу оламга тегишли эмас. Давлатни инсонлар ўйлаб топишган бўлса, Руҳ ҳам уларнинг ихтиросими? Бу ҳақиқатни чуниш учун эса, Илоҳиётга ёки динга эҳтиёж сезамиз. Чунки, трансидентлик дунёси ҳақида бизга асосан дин хабар беради. Алқисса, Давлат – абстракт (борлиқдан ташқари) тушунча деган фикрга келишимиз мумкин. Бу борада янада кенгроқ фикрларни келгусида ҳавола қиламан.