TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← “MUNIS” World Bank Project
“MUNIS” World Bank Project avatar

TGINSIGHT POST

Post #246

@Munis_Project

“MUNIS” World Bank Project

Views8,780Post view count
PostedAug 108/01/2024, 08:25 AM
Post content

Post content

❗️“Public Research Institutes Modernization (PRIM)” танлов грант дастури ишга туширилди 📣Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Жаҳон Банки “MUNIS” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан давлат илмий-тадқиқот ташкилотларини модернизация қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Public Research Institutes Modernization (PRIM)” танлов грант дастури эълон қилинди. 🟢PRIM дастури мақсади – илмий ташкилотлар салоҳиятини ошириш ва илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ) секторини, илмий-тадқиқот ташкилотларини институционал ривожлантириш. 🟢PRIM дастури доирасида молиялаштириладиган йўналишлар: 1-компонент: Илмий инфратузилмани такомиллаштириш 2-компонент: Кадрлар салоҳиятини ошириш 3-компонент: Стратегик режалаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш 4-компонент: Билимларни ўрганиш ва алмашиш тадбирларини ташкил этиш 5-компонент: Илм-фан ва бизнес соҳалари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш 6-компонент: Тарғибот ишлари ва оммавий тадбирларни ўтказиш 🟢PRIM дастурининг асосий шартлари: 📌Грант суммаси – 1 та давлат илмий ташкилоти учун $200 000 гача; 📌Лойиҳа муддати ва географияси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 12 ойгача; 📌Грант олувчи – давлат илмий ташкилоти; 📌Лойиҳа жамоасида халқаро тажрибага эга маслаҳатчи (консультант) бўлиши шарт; 📌Ариза топшириш охирги муддати – 20.09.2024 й. 📌Барча аризалар https://app.wbgrants.uz/ онлайн платформаси орқали қабул қилинади. 👉🏻Қўшимча маълумот Телеграм гуруҳимизга аъзо бўлинг ✈️https://t.me/Munis_Project 📺www.youtube.com/@MUNISProject 🌐https://wbgrants.uz