Post content
🟢 “Илмий-тадқиқот сифатини ошириш(REP)” дастури (илмий-тадқиқот грантлари)нинг 1- ва 2- тур танловлари натижаларига кўра молиялаштирилган 25 та илмий лойиҳаларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича мониторинги амалга оширилмоқда. Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш (MUNIS)” лойиҳасини “Илмий тадқиқот сифатини ошириш” дастури (илмий-тадқиқот грантлари) доирасида молиялаштирилган илмий лойиҳаларни мониторинг қилиш тўғрисидаги агентликнинг буйруғи асосида “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ҳамда Aгентлик таркибий бўлинма ва тизим ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҳозирги кунда “Илмий-тадқиқот сифатини ошириш” дастури (илмий-тадқиқот грантлари)нинг 1- ва 2- тур танловлари натижаларига кўра молиялаштирилган 25 та илмий лойиҳаларни бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича мониторинги амалга оширилмоқда. Мониторинг жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: - илмий лойиҳа бўйича имзоланган шартнома ва унинг календар режасига асосан бажарилганлиги; - ижрочи ташкилот томонидан илмий-техник лойиҳанинг амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилганлиги; - ажратилган молиявий маблағнинг мақсадли сарфланганлиги; - илмий лойиҳалар натижалари бўйича етакчи хорижий журналларда мақолалар чоп этиш борасида эришилган натижалар ва уларнинг мавжуд салоҳиятга нисбатан қиёсий таҳлили; - ҳар бир лойиҳа доирасида қўлга киритиладиган якуний натижалар ва уларни тижоратлаштириш имкониятлари. 📱https://t.me/Munis_Project 📱www.youtube.com/@MUNISProject 🌐https://wbgrants.uz