TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
* * * – Нега ёшликда учрашмадик? – деди эркак. Аёл ҳайрон боқди. –Ҳеч бўлмаса, йигирма йил аввал дуч келганингда эди! Аёл уфқларга кўзини тикди. – Беш йил аввал, бешгина йил аввал қаршимдан чиқмайсанми? Аёл илкис қўзғолди. Кетди. Жуда шитоб билан кетди. “Йилларни қайтариб келади ҳозир”, ўйлади эркак. Аёл эса гўдакдай йиғлаб борар. Шу саволлар бўлмаганда, Шу хитоблар бўлмаганда, Шу афсуслар бўлмаганда... Йилларни қайтариб келмасмиди? - Усмон Азим