TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
* * * Кетганингдан сўнг ҳам яшаётирман, Қаттиқ бўлар экан одамнинг жони. Ҳамон оқаётир Жайхун тўлғаниб, Ҳамон тип-тиниқдир Урганч осмони. Ҳамон ғазаллар бор, қўшиқ бор ҳамон, Шовуллаб турибди сен тарк этган боғ. Гуллар очилмокда, ҳамон, ё пир-ай, Булбул сайраётир, астағфуриллоҳ. Барибир ишонгим келмайди сира. Сен ҳақда сурганим бари хаёл — хом. Ёки — тириклигим ёлғондир менинг, Ёки сенинг мени севганинг — ёлғон. Матназар Абдулхаким