TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Alternative | 19+
Alternative | 19+ avatar

TGINSIGHT POST

Post #58

@alternative_idea

Alternative | 19+

Views480Post view count
PostedAug 2408/24/2025, 02:56 PM
Post content

Post content

* * * Эсингдами мени соғинмаган дамларинг, ҳеч қачон учрашмаганимиз эсингдами? Эсингдами биз кезмаган соҳиллар, сайр этмаганимиз боғлар эсингдами? Эсингдами бизсиз ҳувуллаган кўчалар, бирга яшамаган уйимиз эсингдами? Эсингдами мени тополмай йиғлаганинг, эшитмаганинг исмим эсингдами? Эсингдами ёлғиз-ёлғиз юрганимиз, бахтли бўлмаганимиз эсингдами? Эсингдами сенга ёзмаган хатларим, хатларимнинг ҳар бир сўзи эсингдами? Мен эса сени эслаганим-эслаган — бирга кечирмаган умримизнинг ҳар бир лаҳзаси ёдимдадир. Усмон Азим