@doctor_ziyod · Post #353 · 04/17/2023, 08:00 AM
❓Лиқилдоқлар қачон ёпилиши керак? Тан олинг, туппа тузик юрган болада муаммо қидиришни яхши кўрамиз? 🆘 Бир ёшда лиқилдоқлар битиб кетмаса "Кальций кам экан!", "Витамин Д бериш керак экан!" деб ваҳима қиламиз ва болани зудлик билан "даволашни" бошлаймиз. 👌 Ҳавотир олаверманг, болаларни ривожланишида ўзаро катта фарқ бўлиши мумкин. Бир бола 1 ёшида гапирса, бошқаси 2 ёшида ҳам икки дона сўзни эплаб гапирмайди. Биттаси велосипедни чирпирак қилиб учса, иккинчиси теккис йўлда қоқилиб юради. Лиқилдоқлар ҳам шундай. ❗️Кичик лиқилдоқ (энса соҳасидаги) болани 2-3 ойлик ёшигача битиб кетиши керак. Катта лиқилдоқ (пешонани тепасидаги) 7 ойдан 2 ёшигача битиши керак. ☝️Шу муддатлардан ваҳлирок бўлса ёки кечикса, педиатрга мурожаат қилинг. P.S.: Қандай бўлганда ҳам, кальций етишмовчилиги лиқилдоқ битмаслигининг кўп учрайдиган сабаблари орасида йўқ. 📞 Бу ҳабарни ёш оналарга ва бувиларга юборинг. Бесабаб болаларга зарар етказиб юришмасин. Манбаалар: 1, 2, 3. 🩺Doctor Ziyod | #pediatrics#physiology
Hashtags