@doctor_ziyod · Post #357 · 04/19/2023, 10:01 AM
🍦Томоқ оғриганида музқаймоқ ейиш мумкин. У касалликни кучайтириб юбормайди. Лекин тузатмайди ҳам. Музқаймоқ симптоматик ёрдам берувчи восита сифатида қўлланилади. Оғриқ кучли бўлганида, маҳаллий нерв толаларини музлатиши ҳисобига вақтинча енгиллик бериши мумкин. Шунингдек бир оз яллиғланишни пасайишига олиб келади. Бу таъсири, мисол учун, бодомча безларини олиб ташлаш жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқда синалган ва исботланган. Яна бир фойдаси - томоқ шишиб кетганидан ҳеч нима ея олмаётган беморга керакли калорияларни таъминлаб беради. ☝️Лекин, таркибида шакар (организмда яллиғланишни кучайтиради), сут бўлгани учун (80% ўзбекларда лактаза етишмовчилиги бор), шаҳсан мен музқаймоқни тавсия қилмайман. Ўрнига совуқ сув ёки муз ҳам бўлаверади. Кўп ҳолатларда совуқ ёқмайди ва қайтанга иссиқ ичимликларни ҳоҳлаймиз. Бу ҳолда мажбурлаб музлатиш керак эмас, иссиқ ичимликлар ҳам томоқни ҳолатини яхшилайди. Шунчаки овқат ейиш ҳам оғриқни камайтириши мумкин, чунки сўлак кўпроқ ишлаб чиқарилади, уни таркибида эса оғриқни қолдирувчи наркотик бор. Бу ҳақида мақола чиқарган эдим. 🩺Doctor Ziyod | #cold#tonsillitis#LOR
Hashtags