TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← OnePlus Guide

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Trouver du contenu similaire

Chaîne source @OnePlusGuide · Post #3085 · 23 mars

🔻SEGUI LA PRESENTAZIONE DEI ONEPLUS 9 CON NOI🔻 #OP#OP9PRO#OP9R#LIVE Siamo felici di annunciarvi che, come per OnePlus 8 ed 8T commenteremo Live presentazione di OnePlus 9 oggi dalle ore 14:30. Quest'anno abbiamo deciso di utilizzare ben 2 piattaforme per lo streaming, infatti saremo Live sia su YouTube che su Twitch. 📝 Per ricordarvi dell'evento vi consigliamo attivare la campanella sulla vostra piattaforma preferita tramite i link sottostanti. Vi aspettiamo numerosissimi! 🟣LIVE TWITCH (principale) 🔴LIVE YOUTUBE 📝 Dalle 14:45 gruppi verranno chiusi per spostare le discussioni in live — Il nostro canale 👉🏻@oneplusguide I nostri gruppi 👉🏻@oneplusitcommunity

Résultats

2,306 posts similaires trouvés

Recherche globale générale

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11629 · 15/07/2024 12:07

🔴#LIVE “Сохта табиблар”га қизил чироқ ёқилмоқда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдорлик эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда, касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик ҳамда ушбу хизматларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига рухсат этилмаган усулларни, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаш таъқиқланмоқда. Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рухсат этилмаган, шу жумладан, халқ табобатига алоқадор бўлмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишга йўл қўйилмайди. Фракция мажлисида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди, депутатлар томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11628 · 15/07/2024 12:07

🔴#LIVE Сўнгги етти йилликда водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Дастлаб йиғилишда Президентимизнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари ҳар сафар вилоятларга ташриф буюрганда албатта янгиликларга қўл уради, янги лойиҳаларга старт беради. Бу галги Фарғона вилоятига ташрифида ҳам улкан лойиҳалар ишга туширилди, янгиларига тамал тоши қўйилди. Ташриф давомида янгидан очилган Қўқон аэропорти, энг йирик саноат лойиҳалари, тадбиркорлик корхоналари, янги массивлар, туризм масканлари, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бир қаторда Президентимиз раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишида қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Йиғилишда вилоятни саноат ҳудудга айлантириш, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, санъат, маданият соҳаларини янада ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш бўйича қатор устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Фракция йиғилишида ташриф давомида белгилаб берилган барча вазифаларни ижросини таъминлашда, вилоятда бўлаётган ушбу ўзгаришлар, янлиликларни аҳолига тушунтириш ва тарғиботини олиб боришда фаоллик кўрсатиши таъкидланди. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11583 · 24/06/2024 11:49

🔴#LIVE Қандай ҳолатда давлат божини тўлашдан озод қилинади? Фракция йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур Қонун билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлашда мазкур кўчмас мулкларни уларнинг номига расмийлаштириш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда. Ушбу Қонун етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлаш жараёнида уларнинг нотариал ҳаракатларда давлат божини тўлашдан озод қилишга хизмат қилади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11582 · 24/06/2024 11:08

🔴#LIVE Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинади Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Ва бу ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11581 · 24/06/2024 11:08

🔴#LIVE Муҳандислик кадрларни тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар белгиланди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамиятига қаратилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ютуқларни эътироф этган ҳолда муаммо ва ечимларга ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чеклангани,иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетаётгани қайд этилди. Шунингдек, охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. Кўпгина профессор-ўқитувчиларни амалиёти йўлга қўйилмаётгани, айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўплиги танқид остига олинди. Давлатимиз раҳбари соҳадаги ушбу камчиликларни ўзи вақтида ҳал қилиш ва уни ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди. Унга кўра, техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш бўйича кўрсатма берилди. Яна бир муҳим масала олийгоҳ ва корхона ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, муҳандислик йўналишлари бўйича “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади. Уларни рағбатлантириб бориш, хориж давлатларига амалиётни ўташлари ва ушба мақсадлар учун 15 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди. Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижросида депутатларнинг ҳам ташаббускор бўлишлиги айтиб ўтилди. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11454 · 20/05/2024 10:55

🔴#LIVE Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади Фракция йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан ўтказилган самарали музокараларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, гуманитар ва таълим дастурларини амалга ошириш, туризм ва маданий алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигида, жумладан, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш вазирининг қайта ишлаш, "Ҳалол" стандартлари бўйича сертификатлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ишончли, очиқ ва дўстона муҳитда ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Малайзия Бош вазири Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Фракция аъзолари Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишини алоҳида эътироф этдилар. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11453 · 20/05/2024 10:55

🔴#LIVE O’zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан, ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни иккиламчи ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда; ➖«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги; ➖«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; ➖«Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган. #uzlidep#fraksiya @uzlidep

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11369 · 29/04/2024 10:59

🔴#LIVE Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда Фракция йиғилишида “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. #uzlidep#fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали➖

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11368 · 29/04/2024 10:59

🔴#LIVE Маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилади Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Фракция аъзолари дастлаб «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат қилиб келаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим масаладир. Шу сабабли мазкур қонун лойиҳаси амалдаги қонунчилик ҳужжатларини сўнгги йилларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурати туфайли ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш, оммавий ишдан бўшатилган тақдирда ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилишни тўхтатиш каби масалаларда ўргартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бандлик хизматларини кўрсатишда амалда юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш ва бандликка кўмаклашиш самарадорлигини оширилишига, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома олиш механизмини соддалаштиришга, уларнинг қонуний меҳнат ва даромад олиш ҳуқуқини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратишга олиб келади. Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан қатор асослантирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди. #uzlidep#fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали➖

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11367 · 29/04/2024 10:28

🔴#LIVE Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан: ➖ «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги; ➖ «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; ➖«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган. #uzlidep#fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали➖

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11312 · 22/04/2024 09:49

🔴#LIVE Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан, ➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги; ➖«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; ➖ «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда; ➖«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, ➖«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; ➖«Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ICCROM) Уставини (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги; ➖«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган. #uzlidep#fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали➖

O'zLiDeP - Toshkent viloyati

@uzlidep_toshkentv · Post #11291 · 08/04/2024 11:10

🔴#LIVE Қонун лойиҳаси билан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда Фракция йиғилишида «Ер ва ер ости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилишдаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда ер ости бойликларини асраб қолиш ва муҳофаза қилиш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний қазиб олганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Ушбу ҳаракатлар учун Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг баъзи моддаларига ўзгартиришлар киритилиб, табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш, суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини ички ишлар органларининг профилактика инспекторларига ҳам бериш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний қазиб олганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали мамлакатда ер ости бойликлари асраб қолинади ва муҳофаза қилинади ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний қазиб олинишига ҳамда суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймасликка, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олишга хизмат қилади. Муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. #uzlidep#fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали➖

12•••100•••114115116117118•••192193