🔻SEGUI LA PRESENTAZIONE DEI ONEPLUS 9 CON NOI🔻
#OP#OP9PRO#OP9R#LIVE
Siamo felici di annunciarvi che, come per OnePlus 8 ed 8T commenteremo Live presentazione di OnePlus 9 oggi dalle ore 14:30.
Quest'anno abbiamo deciso di utilizzare ben 2 piattaforme per lo streaming, infatti saremo Live sia su YouTube che su Twitch.
📝 Per ricordarvi dell'evento vi consigliamo attivare la campanella sulla vostra piattaforma preferita tramite i link sottostanti.
Vi aspettiamo numerosissimi!
🟣LIVE TWITCH (principale)
🔴LIVE YOUTUBE
📝 Dalle 14:45 gruppi verranno chiusi per spostare le discussioni in live
—
Il nostro canale 👉🏻@oneplusguide
I nostri gruppi 👉🏻@oneplusitcommunity
🔴#live
#Fraksiya_yigilishi
Sog‘liqni saqlash vaziriga parlament so‘rovi yuboriladi
Keyingi yillarda dunyo bo‘ylab onkologik xastaliklarning ko‘payib borayotgani ushbu soha rivojiga jiddiy e’tibor qaratishni talab etmoqda.
Xo‘sh, onkologik kasalliklar nega ko‘paymoqda, uning ilk alomatlarini qanday aniqlasa bo‘ladi, davolash va profilaktikasi nimalardan iborat?
Fraksiyamizning bugungi yig‘ilishida aynan mana shu: O‘zbekiston Respublikasi sog‘liqni saqlash vaziri A. Xudayarovga “Aholi orasida onkologik kasalliklarning oldini olish va barvaqt aniqlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar to‘g‘risida” Oliy Majlis Qonunchilik palatasining parlament so‘rovini yuborish masalasi bir ovozdan ma’qullandi.
✅Telegram|✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
🔴#live
#Fraksiya_yigilishi
Parlamentda muxolifat vakillarining huquqlari mustahkamlanmoqda
Parlamentda siyosiy raqobat muhitini kuchaytirish, turli qarash va fikrlarning erkin ifodalanishini ta’minlash maqsadida muxolifatning kafolatlangan huquqlarini mustahkamlovchi qonun loyihasi palata deputatlari tashabbusi bilan ishlab chiqildi.
Bu “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga parlamentdagi muxolifatning kafolatlangan huquqlarini kengaytirishga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasida o‘z aksini topgan.
Loyihada parlamentdagi muxolifat vakillarining qonunchilik tashabbusi huquqidan foydalanishi, qonun loyihalariga o‘z takliflarini kiritishi, o‘zining siyosiy pozitsiyasi, qarashlari va fikrlarini erkin ifoda etish kabi huquqlari aniq belgilab qo‘yilmoqda.
Qonun loyihasi fraksiyamiz yig‘ilishida birinchi o‘qishda ko‘rib chiqilib, qo‘llab-quvvatlandi.
✅Telegram|✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
🔴#LIVE: Briefing by Russia's Foreign Ministry's Ambassador-at-Large on the crimes committed by the Kiev regime Rodion Miroshnik, who will be presenting a summary report on #KievRegimeCrimes in January-March 2026
🔴Ruptly
🔴Russia's MFA website
🔴#LIVE: Russia's Foreign Ministry's Ambassador-at-Large on the crimes committed by the Kiev regime, Rodion Miroshnik, holds a briefing, during which the final report on the #KievRegimeCrimes in 2025 will be presented.
🔴X (ex-Twitter)
🔴Facebook
🔴Ruptly
🔴Russia's MFA website
🔘#LIVE
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш бўйича келишув – халқимиз фаровонлиги таъминлашга хизмат қилади
🔍Батафсил
Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда депутатлар икки мамлакат Президентлари ўртасидаги олий даражадаги учрашувлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишини қайд этишди.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔘#LIVE
😎Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ишга қабул қилишни рад этиш жавобгарликка сабаб бўлади
🔍Фракция йиғилишида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.
🔍Қонун лойиҳаси ишга жойлаштириш бўйича аҳолига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини оширишга, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.
🔍Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни давлат органлари ва ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилади.
🔍Маҳаллий меҳнат органлари томонидан йўлланма билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида ишга юборилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни ишга қабул қилишни бўш (вакант) иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этган иш берувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик белгиланади.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴#LIVE
😎 Ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ва камайтирувчи коеффициентларни белгилаш тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади
🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари топшириғига асосан туман ва шаҳарларда ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган қийматларга оширувчи ва камайтирувчи коеффициентларни белгилаш тартиби бўйича маҳаллий кенгаш депутатлари билан ўтказилган семинар натижалари ҳам таҳлил қилинди.
🔍Таъкидланганидек, жорий йил 18 апрель куни Президентимиз ҳузурида ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Ушбу йиғилишда Қонунчилик палатасига туман ва шаҳарларда ер солиғи ва ижара тўловлари учун белгиланган ставкаларга оширувчи ёки пасайтирувчи коэффициентлар белгилаш ишларини халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари билан келишган ҳолда тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, ташкил қилиш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатларига тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилган.
🔍Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ЎзЛиДеП депутатлари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ ставкаларининг бундай тарзда белгиланиши нафақат давлат бюджетига тушумларни барқарорлаштириши, шунингдек ушбу ресурсдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга бўлган оқилона ёндашув экани қайд этилди.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴#LIVE
😎 Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар таълим сифатини оширишга хизмат қилади
🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбари раислигида 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.
🔍Фракция аъзолари мактаб таълимини янги босқичга кўтарадиган ташаббусларни илгари сурганини эътироф этишди.
🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига эътибор қаратдилар. Бу борада Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилди. Низомий номидаги олийгоҳ Миллий педагогика университетига айлантирилиб, унинг ректори бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари бўлди.
🔍Ҳудудлардаги малака ошириш марказлари фаолияти ҳам кенгайтирилади. Улардаги профессор-ўқитувчилар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германиянинг илғор дастурлари асосида қайта тайёрланади.
🔍Шу билан бирга, ўрта таълимдаги 17 та фаннинг ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари бўлади. Таянч мактаб ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади. Кейин бу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудудда 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади.
🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган барча таклиф ва ташаббуслар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги таълим сифатини оширишга қаратилган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилиши таъкидланди.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Live
Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Ушбу ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, ёндош ҳудуддан чиқиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда, йўлнинг қатнов қисмига ўтаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида жарима белгиланмоқда.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларида жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш тартиби назарда тутилмоқда.
Унга кўра, мазкур йўлакдан фақат йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши ҳамда бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланиши, фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ҳамда бурилиш жойига кўпи билан 50 метр масофада (ёки яқин узуқ-узуқ чизиқли жойгача) ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланмоқда.
#uzlidep#fraksiya
🖥Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴#LIVE
Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Фракция мажлисида “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисоботларни тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24110-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–8-сон қарорининг 9-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Президентимизнинг 2024 йил 9 январдаги ПҚ–8-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланган. Бунда, ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланиши белгиланган.
Бироқ, мазкур моддадаги амалдаги таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни ҳам назарда тутади. Натижада, мазкур таҳрир Ягона рўйхатга киритилмаган айрим ҳисоботларни ҳам ваколатли органлар томонидан талаб қилинишига ҳамда ушбу органлар жавобгарликка тортилмай қолишига имкон яратади. Юқоридагиларга асосан ҳамда нормаларнинг нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилишининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш киритилмоқда.
Ушбу Қонун билан давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep
🔴#LIVE
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади
Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасида жиноят суд ишларини юритиш соҳасида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган янги конституциявий асослар белгиланди.
Ушбу конституциявий кафолатлар, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят-процессуал кодекси нормаларини қайта кўриб чиқишни ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришни талаб этади.
Қонун лойиҳаси билан “Судлар тўғрисида”ги Қонунга
ва Жиноят-процессуал кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
➖жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;
➖гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;
➖айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;
➖гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;
➖ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;
➖агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;
➖шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.
Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалдаги қонун ҳужжатларига имплементация қилишга, улардаги бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этишга, фуқароларнинг суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.
Фракция йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
#uzlidep#fraksiya
@uzlidep