TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Contenu
Contenu du post
одамлар ўқимас катта матнни одамлар зериккан бир хил кунлардан одамлар умидсиз ва ҳафсаласиз куларлар йиғларлар совуқ тунларда одамлар тупурган сиёсатга ҳам метро тўла ҳафсаласизлик қурсоққа бир парча нон тушса тамом бошдан охиргача қиёфасизлик одамлар истарлар кинолар фақат: ҳаракат ва охир бахт билан якун одамлар ўзидаги чорасизлик гўдаклари кўзида унмасин учун болаларин қўйдай боқарлар одамлар чалғувчан, одамлар ғалча ўзларин оқизиб вақт измига жим ўзлари бечора, ўзлари фақир атроф тўла олғир, атроф тўла ғар кечалар одамлар ўз катагида шифтга термулганча эслар худони тонглари бир ташвиш ортиб елкага ташвишсиз, риёсиз сўяр худони. Алфайз