TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← UzCSD | Markaziy depozitariy
UzCSD | Markaziy depozitariy avatar

TGINSIGHT POST

Post #2764

@uzcsd

UzCSD | Markaziy depozitariy

Vizit1,700Kantite vizit
PibliyeOct 1510/15/2022, 05:00 AM
Kontni

Kontni pòs la

​ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ЯНГИЛИКЛАРИ 🇺🇿 «Ўзметкомбинат» АЖ 2023 йилнинг биринчи ярмида акцияларни қўшимча жойлаштиришни (FPO) амалга оширади. KURSIV Кимё саноатидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлатга ва “Ўзкимёсаноат” АЖга тегишли улушларни ва акция пакетларини хусусийлаштириш тезлаштирилади. SPOT Октябрь ойининг илк ҳафтасида Ўзбекистон фонд бозорининг кўрсаткичлари пасайди. KURSIV Ўзбекистон ва Туркия давлатлари раҳбарлари Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида етакчи турк компанияларининг иштироки масаласини муҳокама қилдилар. REPOST “Фарғона ёғ-мой" АЖ акциялари нархи 30 фоизга пасайтирилди. MULK SARMOYA 🌐 Осиё фонд бозорлари салбий кўрсаткичларда ёпилди. Finmarket Москва биржасининг акциялар бозори ўсмоқда. Finmarket Европа фонд индекслари турли йўналишларда ўзгармоқда. Finmarket АҚШ фонд индекси фьючерслари инфляция ҳақидаги маълумотларни кутиш фонида кўтарилди. Прайм Polymetal акциядорлари қимматли қоғозлари «Миллий ҳисоб депозитарийси»да акцияларининг ҳисоби юритиладиган норезидентлар учун акциялар алмашишни маъқулладилар. Интерфакс Credit Suisse акциялари қарзларни қайта сотиб олиш эълон қилинганидан сўнг 9% га ошди. Investfunds Германия давлат облигацияларининг даромадлилиги 11 йиллик энг юқори кўрсаткичга етди. Интерфакс «Лензолота» акциялари дивидендлар тавсиясидан кейин 40% га кўтарилиб кетди. РБК Новороссийск денгиз савдо порти акциялари портлар сиғимининг ошиши ҳақидаги хабардан сўнг 20% га ошди. РБК МТС акциялари федерал антимонополия хизмати унинг рақобатни бузганлигини эътироф этганидан сўнг 3% га арзонлашди. РБК «Россеть» акциялари Путиннинг фармойиши фонида 9 фоизга қимматлашди. РБК КАМАЗ акциялари ишлаб чиқариш натижалари эълон қилинганидан сўнг 16 фоизга ошди. РБК Veon акциялари “Вымпелком”нинг сотилиш эҳтимоли ҳақидаги хабардан сўнг деярли 30 фоизга ошди. Investfunds deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube