Kontni pòs la
Марказий депозитарий ходимлари "Yangi Nafas" спорт мусобақасида иштирок этдилар 13 ноябрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб «Yangi Nafas" оммавий спорт югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланди. Ушбу оммавий югуриш мусобақаси «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» шиори остида ўтказилди. Оммавий спорт тадбирида мамлакатнинг 15 шаҳридан жами 50 минг югуриш ҳаваскорлари иштирок этдилар. Марказий депозитарий ходимлари спорт турлари ва жисмоний тарбия билан мунтазам равишда шуғулланадилар. Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена» майдонида югуриш мусобақасини бошлаган 5 минг ҳаваскор югурувчилар сафида югуриш мусобақасини муваффақиятли шахсий кўрсаткичлар билан якунлаган Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг ходимлари ҳам иштирок этдилар. deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube