TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← UzCSD | Markaziy depozitariy
UzCSD | Markaziy depozitariy avatar

TGINSIGHT POST

Post #2838

@uzcsd

UzCSD | Markaziy depozitariy

Vizit204Kantite vizit
PibliyeNov 1811/18/2022, 03:04 PM
Kontni

Kontni pòs la

​DEPO - #ЯНГИЛИКЛАР Марказий депозитарийда Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида делегация аъзоларига Ўзбекистон депозитарлик тизими ва Марказий депозитарий фаолиятини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Шу муносабат билан томонлар корпоратив ва давлат қимматли қоғозлари ҳисобини марказлаштириш, чет эл номинал сақловчилар учун ҳисобварақлар очиш ва бошқа лойиҳалар бўйича амалий масалаларни муҳокама қилдилар. Ўз навбатида, ОТБ вакиллари Корея Республикаси ва Сингапурнинг хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари билан ўртоқлашдилар. Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. #МД#ОТБ#учрашув#музокаралар#қимматли_қоғозлар_бозори#ҳамкорлик deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube