Kontni pòs la
МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙ «КЛИРСТРИМ» ХАЛҚАРО МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ 17.01.2023 🎯 «Клирстрим» халқаро депозитарийси билан ўтган навбатдаги учрашув 2024-2025 йилларда Марказий депозитарийда «Клирстрим» учун чет эл номинал сақловчи ҳисобварағини очиш ҳамда корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланди. ℹ️ Шуни таъкидлаш жоизки, Марказий депозитарий томонидан халқаро марказий депозитарийлар, хусусан, «Клирстрим» билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш «Клирстрим»нинг мижозлари ҳисобланган дунёнинг йирик молиявий институтлари ва компаниялари учун Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига инвестиция киритиш борасида қўшимча жозибадорлик яратади. ↘️Батафсил ўқиш ➡️O’Z ➡️РУ ➡️EN #янгиликлар#инвестициялар#clearstream deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube