Kontni pòs la
«DEPO-ХАБАРНОМА» – янги форматда! Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг «DEPO-ХАБАРНОМА» ойлик ахборот нашрининг янги форматдаги илк сони муштарийларга тақдим этилмоқда! «DEPO-ХАБАРНОМА» нашрида эндиликда ахборот ва таҳлилий шарҳлар, янгиликлар, Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг мижозлари учун эълонлар ва амалий мазмундаги маълумотлар ва бошқа мавзулар кенг қамровли кўринишда ёритилади. «DEPO-ХАБАРНОМА»нинг ҳар бир янги сонида ўқувчиларга Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг асосий сегментларидаги жорий ва келгуси кенг кўламли ўзгаришлар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг моҳияти ва кутилаётган натижалари ҳақида янги шарҳлар тақдим этилади. «DEPO-ХАБАРНОМА» - қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасидаги муҳим ўзгаришлар ҳақидаги асосий маълумот манбаи! № 17 DEPO-ХАБАРНОМАни кўчириш (PDF, 1,5 Mb). ➡️РУ ➡️EN #depo#хабарнома deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube