Kontni pòs la
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИНИНГ 2023 ЙИЛ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ 2024 йилнинг 01 январидаги ҳолатга кўра, Марказий депозитарийда 625 акциядорлик жамиятининг 189 709,12 млрд.сўм умумий номинал қийматга эга 17 947,40 млрд.дона қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳисоби юритилмоқда. 2023 йил давомида қимматли қоғозлар чиқарилишлари ҳажми 22 946,63 млрд. сўмга, акцияларнинг сони эса 1 501,39 млрд. донага кўпайди. Марказий депозитарийда шунингдек, 33 эмитент томонидан чиқарилган 1 063,4 млрд.сўм умумий миқдорга эга 897,2 минг дона корпоратив облигациялар ҳисоби юритилмоқда. Уларнинг 669,19 млрд.сўм умумий миқдорга эга 543,1 минг донаси 26 МЧЖ томонидан чиқарилган. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг 2023 йил давомидаги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисобот билан Марказий депозитарийсининг сайтида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин. PDF шаклида кўчириш. ➡️РУ ➡️EN #фаолият_якунлари deponet.uz|Tg|Fb|Inst|Youtube