TGTGInsightkecerdasan telegramLIVE / telegram public index
← 🇺🇿 TIV matbuot kotibi
🇺🇿 TIV matbuot kotibi avatar

TGINSIGHT POST

Post #962

@TIVmatbuot

🇺🇿 TIV matbuot kotibi

Tampilan1,360Jumlah tampilan
Diposting7 Apr07/04/2026, 15.07
Isi postingan

Isi

📢Ҳурматли Исроил Давлатидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари! Исроилдаги хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкинлиги муносабати билан, эҳтиёткорликни янада кучайтиришингизни сўраймиз. Шу муносабат билан, Элчихона барча Ўзбекистон фуқароларини Исроил Фронт орти қўмонданлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақиради. Хавфсизлик мақсадида: - Доимо ҳимояланган жойларга яқин ҳудудда бўлинг. - Ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилганда ёки сирена эшитилганда дарҳол ҳимояланган жойга киринг. - Фронт орти қўмондонлиги томонидан расмий рухсат берилмагунча ҳимояланган жойни тарк этманг. - Расмий хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни доимий равишда кузатиб боринг. Дипломатик ваколатхона барча фуқароларга хавфсизлик қоидаларига амал қилаётгани учун миннатдорлик билдиради ҳамда эҳтиёткорликни сақлашни сўрайди. Эслатиб ўтамиз, шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритмоқда: 📞 03-672-2466 / 03-672-2371 / 03-758-5075 / 03-758-5076 📞Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397 📧 Электрон манзил: [email protected] 🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси