Contenuto
#Эътироф Ижтимоий тармоқларда “Онлайн мактаб” лойиҳасида бериб борилаётган дарслар юзасидан билдирилган салбий фикрлар ортидан лойиҳа доирасида тун-у-кун меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз ҳақида ижобий фикрларни ўқиш, нафақат ўқитувчиларимиз балки жуда катта меҳнати ётган жамоани хурсанд қилади. Бугун икки нафар ўқувчининг бувиси бўлган Ильмира Кунакасова Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиси ва унинг дарсларга ёндошуви тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини ёзиб қолдирди. Тахмина Самадова Мирзо Улуғбек туманидаги 142 – сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фанидан дарс беради. 2020-2021- ўқув йилида у “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 1-4-синфлар учун инглиз тилидан дарс бериб келмоқда. Ўзининг қизиқарли дарслари учун Тахмина Самадова Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эҳтимол, сиз ҳам онлайн дасрларини эътироф этадиган ўқитувчиларимиз бордир, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг. @uzedu