TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 1 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 4 mag
350 миллион сўмлик автомобиль, хорижга саёҳатлар, 1 минг АҚШ доллардан 100 миллион сўмгача пул мукофотлари, ноутбук ва бошқа қимматбаҳо совғалар! Буларнинг барчаси “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ўтказилган Миллий танлов ғолиблари бўлган таълим муассасалари ҳамда унда дарс бериб таҳсил олаётганларга тақдим этилди 👏👏 Фақат 2025 йилда ушбу лойиҳа доирасида 640 минг иштирокчи таълим олган🔥
Pubblicato 24 apr
Ижодкор ўқитувчилар глобал муаммони кўрсатишнинг зўр йўлини топшибди. Инсонни ўйлантирмай қўймайди: биз ҳар куни қанча вақтимизни экранга беряпмиз, қанчасини эса ҳақиқий билим олишга?
Pubblicato 23 apr
“Фарзандини боғчадан олиши керак бўлган қизлар кетавериши мумкин” - Вазир айтидаги қизлар билан суҳбатлашди Апрель ойининг тўртинчи пайшанбаси Халқаро Ахборот-коммуникация технологияларида қизлар куни нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов соҳада фаолият юритаётган бир гуруҳ қизлар билан учрашиб, суҳбатлашди. Вазир қизларни байрам билан табриклаб, улардан соҳага айнан қизларни жалб қилиш бўйича таклиф ва ғоялар билан қизиқдилар. Вазир билан суҳбатлардан бири “Muxlisa AI” ортида турган 30 дан ортиқ қизларнинг жамоасини бошқараётган Анора Амирова билан бўлди. Анора 28 ёшда, 2 нафар фарзанднинг онаси. У "Узинфоком" компаниясида фаолият юритаётган қизларимиздан. Аноранинг таклифи уйда ўтирган қизларни маҳаллаларда уйда оилавий шароит билан ўтириб қолган аёл ва қизларни маҳаллаларда курслар ташкил қилиш орқали АйТига жалб қилиш бўлди. Қизлар билан вазир ўртасидаги мулоқот шунчаки тадбир эмас эди — бу қизларга бўлган эътибор, ишонч ва имкониятлар ҳақидаги самимий суҳбат бўлди. Бугун фурсатдан фойдаланиб Анора ва унинг жамоасидаги қизлар билан учрашдим. Турли ҳудудлардан йиғилган ва мутлақо айтига яқин бўлмаган соҳалардан йиғилган қизлар ва уларни бир ғоя ортида АйТи бирлаштирмоқда. Бу эса “орзу қилиш мумкин” деган фикрни “орзуни амалга ошириш мумкин” даражасига олиб чиқади. Бугун — ICT'даги Халқаро қизлар куни. Шу муносабат билан IT соҳасида ўз йўлини топаётган ва топишга интилаётган ҳамда келажакни яратаётган барча қизларни табриклайман. Сизлар ўзгаришларни бошлаётган қизлар авлодисиз.
Pubblicato 17 apr
Ҳар бир инсоннинг ички сиғими турлича, шунинг учун реакциялари, имкониятлари ва ўсиш даражаси ҳам бир хил эмас. Характер ва яна бошқалар ҳақида… Олдингизда учта бола. Бир оила. Бир муҳит. Бир хил ота-она. Лекин… уч хил олам. Гап бири ақллироқ бошқаси унчамаслиги ҳақида эмас. Шунчаки бу турлича оламлар ва руҳнинг турлича вазифалари ҳақида. Бири дарҳол ечимга интилади — унинг ички майдони аллақачон истак ва изланиш босимини кўтара олади. Бошқаси йиқилади, асабийлашади, уддалай олмайди, лекин бу “кучсизлик” эмас, балки унинг олами бу йўлни қабул қилишга тайёр эмаслиги. Учинчиси эса кузатади, синаб кўради ва ўз йўлини излайди. Бу ерда бир муҳим нарсани тушуниш керак, шунчаки биз тенг бўлиб туғилмаймиз ва ҳеч қачон айбдорни қидиришимиз керак эмас, хаттоки ўзимиздан ҳам. Ҳаётда ўз йўлини топишга қийналаётган дўстингизга юбориб қўйинг!
Pubblicato 16 apr
“Tasavvur qila olsangiz — demak, amalga oshira olasiz. Eng katta yutuqlar avval ongda paydo bo‘ladi, keyin hayotda ro‘yobga chiqadi. O‘zingizga ishoning, katta orzu qiling va har kuni shu orzuga bir qadam yaqinlashing.” — Shuhrat Sattorov, Toshkent shahridagi xalqaro Amity universiteti rektori 😜Telegram😂Facebook😀Instagram😅Youtube😃Linkedin
Pubblicato 16 apr
Маданият вазири вайнер Бобур Мансуровни мукофотлаганини жуда кўпчилик танқид қилиб ёзибди. Ҳамма ёзган одамларни фикрини ҳурмат қиламан. Лекин бу фикрларга нисбатан ўз нуқтаи назаримни билдиргим келди. Бу вайнер йигитнинг ижодини кузатиб бораман. Унинг видеолари орқали жамиятдаги жуда муҳим муаммоларни енгил, ҳазиломуз шаклда олиб чиқилиши катта маҳорат. Баъзиларга бу контент оддий ва енгил туюлиши мумкин. Лекин аслида бу — ЗАМОН талаби. Бугунги аудитория узун маърузаларни эмас, қисқа ва таъсирли форматни қабул қиляпти, бу ҳеч кимга сир эмас. Авваллари бу вазифани театр, сатира ва "Муштум" каби нашрлар бажарган бўлса, бугун бу рольни айнан шундай ижодкорлар бажаряпти, деб ўйлайман. Шу нуқтаи назардан қарасак, бу фақат “вайн” эмас, балки замонавий ижтимоий санъатдир. Бугун биз ҳам одамлар онгига таъсир ўтказиш учун янги форматларни қабул қилишимиз керак. Мана шундай муаммо кўтарилган вайнлардан бирини олиб келдим ушбу видеода. Улардан бирини жойладим ва мана яна бир нечтасига ҳавола: https://www.instagram.com/p/DTITExHDbPP/ https://www.instagram.com/p/DCjluepNICb/ https://www.instagram.com/p/DWRJk7BDZx9/
Pubblicato 13 apr
Фуқаролар Давлат ҳаётида ва аксинча Давлат ўз фуқаролари ҳаётида қандай бўлиши керак? 1990 йилда Ироқ ва Қувайт ўртасидаги уруш пайтида 170 000 дан ортиқ ҳиндистонликлар бегона юртда қолиб кетади. Пулсиз, алоқасиз ва эртанги кунга умидсиз. Ўша уруш сабабли Ҳиндистон дунё тарихидаги энг катта эвакуациялардан бирини амалга оширади — у ўз фуқароларини уруш ичидан олиб чиқади. AIR India компанияси Гиннесс рекордлар китобига кирган 488 парвозни амалга оширади. Бу воқеани мен дам олиш кунлари томоша қилган "Қутқарув парвози" ("Airlift") ҳинд киноси орқали кўрдим. Бу мен учун шунчаки кино эмаслигини ҳис қилдим. Энг аввало юртимдаги тинчликка Аллоҳга чесиз ҳамдлар айтган бўлсам, яна менга таъсир қилган бошқа ҳолатлар ҳам кўп бўлди. Бу ҳақда нима учун ёзаётганимни охирида хулоса қиламан. Фильмдан кичик воқеа: Ўзларини деярли қувайтлик деб ҳисоблаган ҳиндлар ўша қийин онларда ўз Давлатидан паноҳ кута бошлашади. Ўшанда бир ҳинд бошқасига "нимага бизга Давлат ёрдам бермаяпти. Нима қилиб берди бизга Давлат" деган саволларни қўяди. Шунда бошқаси аслида биз ўзимизни қувайтлик деб ҳисоблар эдик, шу ерда яшаяпмиз, "Энди бошга иш тушганда бирор жойи оғриганда онасини эслаган боладай Давлатимизни эслаб қолдик. Биз ўзимиз Давлатга нима қилдик?" деган жавобни беради. Кўпгина ҳаракатлар натижасида улар Давлатдан ёрдам олишга эришишади. Ҳиндистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиш ечимини қилади ва бу учун бор имкониятини сафарбар қилади. Шу ерда бир нарсани ўйлаб қолдим, қаранг аслида киносанаъти — бу шунчаки ҳикоялар жамланмаси эмас. Бу давлат образини яратадиган куч. Бу тарихни, қадриятларни кўрсатадиган ва ишончни шакллантирадиган кучли восита. Бизнинг Давлатимиз ҳам турли қийин инқирозли вазиятларда, масалан пандемия пайтида, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятларда ўз фуқароларини ҳимоя қилган ва қилиб келмоқда. Бизда ҳам кўрсатса бўладиган шундай ҳикоялар бор. Лекин улар ҳали ҳам бундай кучли ҳикояларга ва ҳис-туйғуларга айланмаган. Фильмни якунида аэропортда ҳиндларни эвакуацияси учун кўтарилган байроқдан ҳудди ўзим қутқарилаётгандек суюндим, тасаввур қилинг ўзимизни байроқни кўрганда қандай таъсир қилиши мумкин. Бизнинг киносаноатда ҳам шундай ҳақиқий, кучли ва табиий равишда инсонни ўз Давлатига меҳрини оширадиган воқеалар кўп ва уларни кўтариш керак. Эҳтимол шундай ҳикоялар орқали Давлат имиджи нафақат ўзимиз балки халқаро даражада ҳам ошади. Фильмни албатта кўришни тавсия қиламан. Ўйлаб кўриш ва хулоса қилиш эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.
Pubblicato 10 apr
So`zlamoq ersang gapingni, Burkama pardoz bilan. Kelsa kim qoshingga, boqqin E’tibor, e’zoz bilan. Jism-u joning birla tingla Do`st-u yorlar suhbatin, Inson insondir hamisha Hamfikr, hamroz bilan. Toma-toma ko`l bo`larmish – El aro bordir naql, Bir butun olam yaralmish Kam-kamu, oz-oz bilan. O`z kamolingga o`zing sen Posbon-u soqchi bo`l. Xokisor-u xor etma Ulfati nosoz bilan. Tolma oltin tog`i birla Qolsa odat istasang, Odamiylik deb atalmish Bebaho me’ros bilan. Yo`q, umr yo`li uzilmas, Zoye ketkurma uni, Qaydagi nokas-u nomard, Qaydagi vosvos bilan. To abad Oxunjoningni Bog`la mahkam roz bilan. Bog`la mahkam roz bilan… She’r muallifi: Oxunjon Hakim
Pubblicato 8 apr
Қизингиз улғайганда, у билан қандай тил топишиш мумкин? 🌱 Қиз болада аёллик ҳислари уйғонар экан, у онаси томонидан ўзининг эътироф этилишини, ўртада янги чегаралар ўрнатилишини истайди ва онаси билан ўзаро рақобатлашишни бошлайди. Яхши кўрган инсонидан ўзига ёқадиган муносабат кўришни, розилик ҳиссини туюшни истаб, турли ўй-хаёлларга берилади. Гўёки бу туйғуни унга фақатгина ўзга жинс вакили тақдим эта оладигандек туюлади... Она билан қиз ўртасида дўстлик кўпригини қуриш ҳамда ушбу кўприкдаги дарз кетган, ёрилган жойларни таъмирлаш мазкур ҳолатдаги энг яхши ечимдир. Ушбу ноқулай вазиятни муолажа қилишда онадан фақат сокинлик, мулойимлик ва ҳикмат билан иш кўриш талаб этилади. 📚 "Қизларжон" китобидан ⭐️@BintuSodiq
Pubblicato 4 apr
Кеча бир қизиқ ҳолат бўлди. Қизимни Яндекс Такси орқали чақирилган машинада Ҳиндистонлик ҳайдовчи олиб кетди. Ва шу пайт бир фикр хаёлимдан ўтди... Яқинда бир IT мутахассис билан интервьюда у айтган гап ёдимга тушди: «Мен доим ёшларни IT соҳасига киришга ундайман. Чунки бу соҳада яхши даромад қилиш мумкин. Кўпчилик эса, ҳамма «айтишник» бўлиб кетса, бошқа ишларни ким қилади? — деб сўрайди. Мен эса ўзбек бой бўлса қолган ишларни қилгани бошқалар келади» (https://youtu.be/AWK3LYARYI8?si=dQRwnunqSPGAg7YM) Дарҳақиқат бугун юртимизда фаолият юритаётган кўплаб чет эл фуқароларини кўряпмиз. Мамлакатда даромадлар ошиб борган сари, иқтисодиёт бошқа давлатлардан мутахассисларни жалб қила бошлайди. Бу табиий жараён: одамлар юқори даромадли соҳаларга ўтади, бозор эса янги иштирокчилар билан тўлдирилади. Бугун Тошкентда хорижлик ҳайдовчини кўриш ҳам оддий ҳол бўлиб қола бошлагани бу мамлакат иқтисодий жиҳатдан жозибадор бўлиб бораётганининг белгиси деб ўйладим. Бу нимани англатади демак имкониятлар яратилаяпти, турмуш даражаси ошиб бормоқда, хизматлар сифати ва рақобат кучаяпти. Баъзан бундай ҳолатларга ҳайрат билан қараймиз. Лекин эҳтимол, бу ривожланишнинг оддий белгиларидан биридир. Дарвоқе, қизимга хайдовчи хайрлашаётган вақтда “ассалому алайкум” деб хайрлашибди, Шахло эса инглизчада унга ассалому алайкум деб кўришганда айтилишини хайрлашаётганда эса “Хайр” дейилишини айтган. Хайдовчи эса кулиб узр сўраган ва хайр деган. Қизим жудаям ҳурсандчилик ва хайрат билан бу ҳолат ҳақида айтиб берди. Иловада хайдовчининг исми ўзбекча кўрсатилган негадир балки у осон бўлиши учун шундай кўрсатгандир ёки исмини алмаштирган.
Pubblicato 31 mar
Kibr — bu o‘z zaifligini ko‘rsatishdan qo‘rqadigan insonlarning ishonchsizlik niqobidir.
Pubblicato 30 mar
Орзу қилинг — сабаби орзулар инсонни ҳаракатга келтиради ва ишонсангиз албатта ушалади. Яқинда бир Информатика устози билан интервью қилиш мақсадида боғландим. У билан тажрибаси ва ютуқлари ҳақида суҳбатлашишни таклиф қилдим. Аммо у шундай жавоб қайтарди: “Агар иложи бўлса интервьюни бироз кечиктирайлик. Яқин кунларда ‘Беш миллион сунъий интеллект етакчилари’ танлови натижалари эълон қилинади. Ғолиб бўлсам, янада катта натижалар билан интервью бераман”. Бу жавобда орзу ва ишонч бор эди. Бугун бу каби орзулар тасодиф эмас. Давлат даражасида ҳам сунъий интеллект ва IT таълимига катта эътибор қаратилмоқда. “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси орқали нафақат ёшлар, балки ўқитувчилар ва таълим муассасалари ҳам рағбатлантирилмоқда. Танловда ўқитувчилар пул мукофотлари ва хорижий саёҳатлар, мактаблар эса ҳатто электромобиль билан тақдирланиши белгиланган. Лекин энг катта ютуқ бу совғалар эмас. Бу ўқитувчининг орзуси давлат сиёсати билан бир йўналишда ҳаракатланаётганидир. Чунки кучли ўқитувчи бу фақат билим берувчи эмас, балки келажакни қурётган инсон. Ўқитувчимизнинг орзулари ушалишига ва улар билан айнан шу танловнинг ғолиби сифатида суҳбатлашишдан мен ҳам умидворман. Вазиримиз Sherzod Shermatov ёзганларидек, Сиз ҳам бўш вақтингизни бекор ўтказмай aileaders.uz платформаси орқали сунъий интеллект асосларини ўрганинг, шунда нафақат келажакда муваффақиятга эришиш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўласиз, балки билимларингизни синовдан ўтказиб, қимматбаҳо совғаларга эга бўлишингиз ҳам мумкин!