TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1584

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,740Numero di visualizzazioni
Pubblicato16 nov16/11/2020, 05:37
Contenuto del post

Contenuto

Ҳудудларда таълимни яхшилаш бўйича натижага эришиш учун энг яхши тандем: жамоани бирлаштира оладиган фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳамда уни доим қўллаб-қувватлайдиган вилоят ҳокими Наманган ва Хоразм вилоятларида шу каби тандем бўлгани сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан мактаблар масаласига эътибор кучлироқ бўлиб келган. Шунинг учун ҳам, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида қатор педагоглар билан бирга ушбу икки вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган эдилар. Қуйидаги жадвалга эътибор берсангиз, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари бўйича биринчи 5 талик ҳудудлар орасида энг катта ўсиш ҳам айнан Наманган ва Хоразмда кузатилмоқда. Барча мактабларда ОТМга йўналтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли бу йил умумий битирувчиларнинг сони 1,59 баробар ортган бўлсада, ОТМга кирган битирувчилар сони 2,02 баробар ортган. Ташқи омиллар деярли барча ҳудудга бир хил таъсир қилади (давоми кейинги постда...)