TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1591

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,720Numero di visualizzazioni
Pubblicato22 nov22/11/2020, 06:17
Contenuto del post

Contenuto

Пойтахтимизда икки йил давомида мактабларни моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича анчагина ишлар амалга оширилди. Энди энг асосий вазифа барча мактаблардаги таълим сифатини ошириш ва битирувчиларни ҳаётда муваффақиятга эришишига йўналтиришдир. Давлатимиз Раҳбари томонидан куни кеча пойтахт педагоглари билан бўлган учрашувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига янги замонавий фикрлайдиган раҳбар тайинланди. Козимжон Хасанов нафақат давлат ташкилотларида, балки Вестминистер Университети лицейи, қатор нодавлат мактаблари раҳбари сифатида фаолият юритган ҳамда ўзи раҳбарлик қилган таълим муассасаларини кўпчилик ота-оналар томонидан талабгир таълим даргоҳига айлантиришга эришган. Мактабларимизни ҳеч ким четдан келиб кўтариб бермайди, фақат ўзимиз ота-оналар билан биргаликда ҳаракат қилиб натижага эришишимиз мумкин.