TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1598

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,330Numero di visualizzazioni
Pubblicato26 nov26/11/2020, 11:32
Contenuto del post

Contenuto

Халқ таълими вазирлиги Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни”га оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилади Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилмоқда. Тадбир давомида Халқ таълими вазирлиги фаолият очиқлигини таъминлаш, халқ таълими тизимида коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этиш юзасидан вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ вакилларига маълумотлар тақдим этилади. Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини 1 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади. Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент ш., Навоий 2А уй. Ўтказиш вақти: 2020 йил 3 декабрь соат 10:00 да.