TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1610

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni15,200Numero di visualizzazioni
Pubblicato14 dic14/12/2020, 09:16
Contenuto del post

Contenuto

#Баёнот МАКТАБЛАРДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧЕКЛОВЛАР БОЛАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА ПУЛ ЙИҒИМЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ Халқ таълими вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар пандемия шароитида болалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, мактабларда ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини олдини олиш мақсадида жорий этилаётганини маълум қилади. Шунингдек умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш Республика махсус комиссиясининг қарори билан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳам тақиқланади. Мактаб фойеси ва синф хоналарини ўқувчиларнинг қўллари билан ясалган безаклардан ташқари, сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш билан боғлиқ чекловлар ёнғин юзага келиш хавфини олдини олишни кўзда тутади. Болалар билан Янги йил байрами тадбирларини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Болажон” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали ташкил этиладиган Янги йил телемарафонини томоша қилиш ҳамда оила даврасида ўтказиш тавсия этилади. Болалар хавфсизлиги ва саломатлиги барча нарсадан устун!