TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1615

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni8,820Numero di visualizzazioni
Pubblicato18 dic18/12/2020, 13:48
Contenuto del post

Contenuto

Республика махсус Комиссияси томонидан тақиқланган корпоратив байрам тадбирларига кўзланган маблағларни мактабларни ривожлантиришга йўналтиришга чақирамиз Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида корпоратив байрам тадбирлари тақиқланганини инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча давлат органлари, корхона ва ташкилот раҳбарларидан «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» шиори остида ўзлари ва ходимлари таълим олган мактабга ташриф буюриб, унинг бугунги кундаги фаолияти, ютуқлари, моддий техник ҳолати билан танишиб, имконият даражасида мактабларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб қолади. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги таълимга бефарқ бўлмаган, фарзандларимизнинг янада яхши шароитларда ўқиши учун амалий ёрдам бераётган раҳбарлар, тадбиркорлар ва фуқароларга миннатдорчилик билдиради.