TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ҳеч бир боланинг жонига озор етмасин! Республика Ихтисослаштирилган гематология ва илмий текшириш марказидаги 140 нафар бемор болажонларга Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова томонидан “Президент совғалари” топширилди. Аслида бу ердаги болажонлар ва уларнинг ота-оналари кўнглига қилдай қувонч сиғмайди, лекин шунга қарамай улар эътибордан жудаям мамнун бўлишди. Ягона тилагим ҳеч бир болажоннинг жонига озор етмасин, ҳеч бир ота-онага жигаргўшасининг азият чекаётганини кўргулик қилмасин! Оллоҳимдан кириб келаётган Янги йилда барча бемор болажонларимизга шифо топиб, мактабларни тўлдириб югуриб юришларини тилаган бўлардим.