TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1687

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,810Numero di visualizzazioni
Pubblicato16 gen16/01/2021, 08:15
Contenuto del post

Contenuto

Хабар қилинганидек, АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди. 〰️〰️〰️〰️ 👨🏻‍💻“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда унидарҳол ўчириб ташлаши шарт. 🔎“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. 🔰“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган. ⚠️Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин. @aoka_uz