TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1700

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,720Numero di visualizzazioni
Pubblicato20 gen20/01/2021, 11:57
Contenuto del post

Contenuto

Номаълум “ўқитувчи” номидан ёлғон хабар тарқатилди Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири номидан ўқитувчилар ойлигидан маълум миқдорда ушлаб қолиш топшириғи берилганлиги бўйича ёлғон хабар тарқалди. Унда таъкидланишича, "2021 йил 19 январь куни Президент маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказган йиғилишдан илхомланган Каттақўрғон шаҳар халқ таьлими бўлими раҳбари Шуҳрат Пўлатович эрта тонгдан барча мактабларга "Маьрифатпарварлар" кенгашини фондига ўқитувчиларнинг ҳар ойлик ойлигидан 1 фоиз ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берган”. Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, аввало, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан бундай топшириқ берилмаган. Буни мактаб директори Н.Арипова ҳам тасдиқлади. Шунингдек, 1-мактабда Шарипова Ойгул исмли ўқитувчи ишламаслиги аниқланди. Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимиhttps://t.me/KatSH_xtb