TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1701

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni24,000Numero di visualizzazioni
Pubblicato20 gen20/01/2021, 12:49
Contenuto del post

Contenuto

АОКА вазирлик Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганди Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ишчи гуруҳи Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йил иккинчи ярим йиллик фаолиятини ўрганиш мақсадида вазирликда бўлди. Ўтган ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилар эканмиз, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини кўриш мумкин: вазирлик раҳбарияти ва матбуот котиби иштирокида долзарб мавзуларда 17 та матбуот анжумани ва брифинг ташкил этилган; ОАВда эълон қилинган 300 га яқинтанқидий материаллар тезкорлик билан ўрганилиб, муносабат билдирилган; 1000га яқин маҳаллий ОАВ ҳамда 14 та нуфузли хорижий ОАВларда материал, телелавҳа ва радиоэшиттиришлар эълон қилинган. 10 дан ортиқ Расмий баёнотлар берилган. Маълумот учун 2020 йилнинг I ярим йилликда вазирлик Ахборот хизматининг фаолияти “юқори даражада” деб баҳоланиб, 87,9 балл билан вазирликлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.