TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1705

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,960Numero di visualizzazioni
Pubblicato21 gen21/01/2021, 15:31
Contenuto del post

Contenuto

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАДА ЁРИТИЛГАН ЧОРТОҚ ТУМАНИДАГИ ФИЛИАЛ - МАКТАБ ҲАҚИДАГИ МАТЕРИАЛ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ: БОҒИСТОНДА ЯНГИ, ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ҚУРИЛАДИ Kun.uz сайтида Чортоқ тумани, Боғистон қишлоғи, “Қумриобод” массивида жойлашган филиал-мактаб бўйича хабар ёритилган эди. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади. Мактаб биноси Чортоқ туманидаги Боғистон қишлоғида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг филиали ҳисобланиб, 40 ўринли ушбу бино 1990 йилда аҳолининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, атрофдаги мактабларнинг узоқлиги сабабли аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Ҳудуддаги мавжуд 68 та хонадонда 17 ёшгача 107 нафар, шундан 81 нафар мактаб ёшидагилар истиқомат қилади. Ҳозирги кунда массивда яшовчи 1-синфдан 4-синфгача бўлган 21 нафар ўқувчи ушбу бинода, юқори синф ўқувчилари 10-, 39-умумий ўрта таълим мактабига қатнаб таълим олмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 декабрдаги “2021 - 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сон қарори 5-иловасига асосан 2021 йилда “Булоқбоши” массивида бюджет ҳисобидан ажратилган 12 млрд. 500 млн. сўм маблағ эвазига 330 ўринли янги, замонавий мактаб қуриш ҳамда ҳудуддаги барча мактаб ёшидаги ўқувчиларни жалб этиш режалаштирилган. Хулоса ўрнида мазкур ҳудудда 330 ўринли замонавий мактаб қурилишини билдирамиз. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати