TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган 26-мактаб фаолиятига аралашувлар юзасидан эълон қилинган мурожаат бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ Тошкент туманидаги 26-мактаб фаолияти бўйича бугунги кунда мурожаатлар кўпайганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлар томонидан текшириш ва ўрганишлар олиб борилмоқда. Текширишлар давомида мактабнинг молиявий хўжалик фаолияти, мактабда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этилиши, моддий-техник база ва унинг сақланиши каби бир қатор йўналишлар ўрганиб чиқилмоқда. Текширишлар якуни бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар белгиланади ҳамда бу ҳақда қўшимча маълум қилинади.