TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1740

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni33,300Numero di visualizzazioni
Pubblicato8 feb08/02/2021, 13:59
Contenuto del post

Contenuto

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида Kun.uz журналисти ноутбукбилан тақдирланди Жорий йилнинг 14 январь куни Kun.uz нашрида Самарқанд вилояти, Иштиҳон тумани, Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган "Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти" — номли видеоматериал эълон қилинганди. Унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz нашри журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган. "Айнан ўша ўқитувчини қаҳрамон сифатида олиб чиқишимизга унинг фидоийлиги кўплаб ота-оналар томонидан эътирофларга сазовор эканлиги бўлди, — дейди Муҳаббат. Журналист Муҳаббат Мамирова Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирланди. Материал сайтда 20 мингдан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди, ҳамда ушбу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди. Шошилинг! Кейинги ноутбук сизники бўлиши мумкин! #zamonamiz_qahramonlari#Mustaqillik_30_yil