TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
“Zoʼr tv” телеканалида эълон қилинган 6 ёшли боланинг тақдири бўйича ҳолатни Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи ўрганмоқда Халқ таълими вазирлиги томонидан “Zoʼr tv” телеканали орқали эфирга узатилган «6 ёшли Дилшод қаерда» номли лавҳада келтирилган ҳолатларни жойида ўрганиш мақсадида вазирлик масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ҳозирги вақтда, телеканалнинг информацион дастурида келтирилган маълумотлар вазирлик вакиллари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил ахборот берилади.