TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1780

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni5,620Numero di visualizzazioni
Pubblicato18 mar18/03/2021, 10:56
Contenuto del post

Contenuto

‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олий таълим муассасига киришга тайёргарлик масалалари бўйича Очиқ мулоқот ташкил этади Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ўтказади. Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун: ✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш; ✅йўналишларни тўғри танлаш; ✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади. 🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади. 🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин. ‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади. 🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади. Очиқ мулоқот вақти:2️⃣3️⃣ март куни 🕒 соат 11:00 да ўтказиб юборманг!