TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1784

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni6,380Numero di visualizzazioni
Pubblicato26 mar26/03/2021, 05:40
Contenuto del post

Contenuto

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирмасликни талабқилади Халқ таълими вазирлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларда умумий ўрта таълим муассасаларида онлайн тарзда таълим олаётган ўқувчилар ўзлаштириш ва билимларини баҳолашда анъанавий тарзда ўқиётган ўқувчиларни пастроқ баҳолаш ҳоллари учраётгани тўғрисида маълумотлар келиб тушмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармалардан онлайн таълим олаётган ўқувчиларнинг баҳоларини сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймасликни қатъий талаб қилади. Мактаб ўқитувчиларидан ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини баҳолаш жараёнида, уларнинг таълим олаётган шаклидан қатъий назар ўқувчи билимлари, кўникма ва малакаларига баҳо ҳаққонийлик ва ишончлилик тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолашни таъминлаш талаб этилади.