TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1792

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,940Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 apr07/04/2021, 11:18
Contenuto del post

Contenuto

Қорақалпоғистондаги мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили совғақилинди Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби ўқувчилари ахборот технологияларидан фойдаланиб, дастурлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этгани учун мактаб директори Сеиткамол Ешмуратов «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида Президент совғаси «Спарк» автомобили билан тақдирланди. Мактабнинг бир гуруҳ педагоглари “Бир миллион дастурчилар” лойиҳаси бўйича эришган ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда замонавий ноутбуклари билан тақдирланди. Ҳозирги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 25 мингдан ортиқ ўқувчилар рўйхатдан ўтиб, замонавий дастурлаш йўналишларини ўрганмоқда. Шундан Қўнғирот туманидаги 39-сон мактабида таҳсил олаётган 1 074 нафар ўқувчининг 820 нафари (76 фоизи) сертификатга эга.