TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1794

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,920Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 apr07/04/2021, 12:12
Contenuto del post

Contenuto

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат идоралари матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун АОКАда барча вазирлик ва идора матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашиб, Ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик билан алоқалар масалаларини муҳокама қилди. Шерзод Асадов сўнгги йилларда мамлакатимизда мутлақо янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланганлигини, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилганини алоҳида қайд этар экан, эндиликда матбуот хизматлари томонидан аҳолига тезкор, тўғри ва тўлиқ маълумотлар, танқидларга муносабатлар билдирилиши зарурлиги таъкидланди. Мулоқот давомида Президент матбуот хизмати юқоридаги ишларни амалга ошириш ишларида матбуот котиблари учун доимо очиқ эканлигини қайд этди. Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани ўрнатилиши келишиб олинди.