Contenuto
2 кунда 2 та мактаб директорига автомобиль топширилди Кеча Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-умумтаълим мактаби директори Сеиткамол Ешмуратов, бугун эса Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактаби раҳбари Турсуной Халилова “Президент совғаси” Spark автомобили билан тақдирланди. Автомобиль мактаб раҳбарларининг “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ўқувчиларига бугун ва келажакнинг энг талабгир соҳаларидан бири саналган дастурлаш бўйича билимларини олишда кўрсатган юқори кўрсаткичлари учун тақдим этилди. Айрим мактабларга борганда мактабга берилган компьютерлар ишлатилмаётганлигини гувоҳи бўламиз, ваҳоланки, берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда мана шундай имкониятларни қўлга киритиш мумкин. Ҳурматли мактаб раҳбарлари! Сизда ҳам шундай имконият бор, лойиҳа ҳали давом этади. Ўқувчиларингизни ахборот коммуникация технологиялари бўйича билимларини оширишларига имкон беринг. Uzbekcoders.uz билан ўқувчиларингизга дастурлашни ўргатинг ва автомобиль соҳиби бўлинг!