Contenuto
Ижтимоий тармоқда тарқалган Бўка туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабининг филиали бузилиши юзасидан тарқалган видеомурожаатга МУНОСАБАТ Тошкент вилояти Бўка тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш юзасидан шуни маълум киламизки, Бўка туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабнинг филиали, 1980 йилда пахсадан қурилган бўлиб, фойдаланишга яроқсиз, таъмирталаблиги учун 2020 йилда вақтинча фаолияти тўхтатилган. Туман ҳокимлигига 49-мактаб филиал ўқув биноси ўрнида ўқув биноси қурилиши кераклиги бўйича 07.01.2021 йил № 88 сонли хат берилган. Туман ҳокимлиги бугунги кунда мактаб филиалига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 90 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда Қорақудуқ МФЙ да жойлашган 49-мактаб филиали 52 нафар ўқувчилари мактабнинг асосий биносига бориб давом эттирмоқда. 49-мактаб филиали ва мактабнинг асосий биноси ўртасидаги масофа 3 км 300 метр ташкил этади. 49-мактаб 2017 йили жорий таъмирланган бўлиб, мактабда компютер жиҳозлари ва спорт майдончаси ҳар-хил турдаги тўгараклар ўқувчиларни керакли таълим олиши учун барча шароитлар яратилган.