TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Жорий йилнинг 12 апрель кунги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижон мактабларида ССВ таъқиқлаган дезинфекция туннели ўрнатиш буюрилди” сарлавҳаси остидаги хабарларга жавобан вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ва ундаги масъул ҳодимлар томонидан умумтаълим мактабларига дезинфекцион туннелларни ўрнатиш юзасидан ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Қолаверса, хабардаги суратлар бир йил олдинги суратлар эканлиги, ҳозирда умумтаълим мактабларида дезинфекцион туннеллар фаолияти мавжуд эмаслигини билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур хабар асоссиз (FAKE) эканлигини таъкидлаймиз. Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати