Contenuto
Садио Маненинг синиқ айфони ортидаги ҳақиқат... Ливерпул жамоаси аъзоси Садио Маненинг қўлидаги экранига дарз тушган айфон кўпчиликнинг диққатини тортди. Кунига 20 минг доллар топадиган футболчини зиқналикда ҳам айблашди. Бунга нисбатан Садионинг муносабати кўпчиликни таъсирлантирди. «Менга қимматбаҳо айфон ёки ўнталаб феррари, йигирматалаб бриллиант соат ёки шахсий самолётларим бор-йўқлигига қараб баҳо беришларини истамас эдим. Ҳаётимда оғир дамлар бўлди -- очликдан қийналган, далада меҳнат қилиб, кун кўрган кунларимдан улар бехабар бўлишса керак. Бугун эса футболдан топаётган пулим билан қийинчиликда яшаётганларга ёрдам беряпман, мактаблар қуриб, стадионлар тиклаяпман. Ҳар ойда Сенегалда жойлашган қишлоғимдаги оилага 70 евродан пул ажратаман. Қимматбаҳо машина, данғиллама уй, саёҳатнинг менга кераги йўқ. Мен учун ҳаёт моҳияти -- топганимни бошқалар билан бўлишишдир.» * * * "Биз ғалаба қозонамиз" китобида ибратли умр тамойилларини ўқинг.